Перу жанубида 7,2 магнитудали кучли зилзила юз берди. Бу ҳақда Перу Миллий сейсмология маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, ер силкиниши Коракора шаҳри атрофида кўчкилар келиб чиқишига сабаб бўлган.
Ҳозирча зилзила оқибатида жабрланганлар ва эҳтимолий вайронагарчиликлар ҳақида аниқ маълумот йўқ. Тегишли идоралар вазиятга ойдинлик киритмоқда.