Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Перуда 6,8 магнитудали зилзила содир бўлди

Перуда 6,8 магнитудали зилзила содир бўлди

Перунинг марказида 20 ноябр куни 6,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Германия Геология фанлари тадқиқот маркази маълумотига таяниб, Reuters хабар берди.

Перу Геофизика институтининг маълум қилишича, ер силкиниши Анд тоғлари ҳудудидаги Жунин провинциясида юз берган. Зилзила ўчоғи 129 километр чуқурликда жойлашган. Унинг кучи пойтахт Лимада ҳам сезилган. Шаҳар аҳолиси ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.

Лимадан тахминан 320 километр шарқда жойлашган Жунин провинцияси маҳаллий кенгаши аъзоси Виценте Киспенинг айтишича, кучли ер силкинишидан сўнг расмийларга зарар ҳақида хабар келиб тушмаган.

Киритилди: 11:14 21.11.2026. Ўқилди: 644 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда