Перу пойтахти Лима шаҳрида турар-жой биносида юз берган ёнғинда ўн киши, жумладан, беш нафар вояга етмаган ҳалок бўлди.
Бу ҳақда маҳаллий полиция ҳалок бўлганлар сонини маълум қилди.
Хабарга кўра, ёнғин Ла Виктория маҳалласида жойлашган турар-жой биносида содир бўлган.
Полиция қўмондони Оскар Арриоланинг сўзларига кўра, суд-тиббий экспертлари ҳодисанинг ҳолатларини текширмоқда. Ёнғин сабаби ҳали эълон қилинмаган.