Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

“Pepsi” акцияси: Ютуқ эмас, ғирт ташвиш экан

A A A
“Pepsi” акцияси: Ютуқ эмас, ғирт ташвиш экан

Яхна ичимликлар ишлаб чиқарувчи “Pepsi” компаниясининг жаҳон чемпионати арафасидаги акцияси футбол ва яхна ичимликлар ихлосмандлари учун саратоннинг ажойиб совғаси бўлди. Айниқса, футбол жону дили бўлган болалар учун ўз севимли футболчиси тасвири туширилган идиш билан тақдирланиши ундан дастхат олгандек таассурот уйғотаётган бўлса, ажабмас. Бироқ...

Ютуққа эришган (жамоа таркибини тўлиқ жамлаган) истеъмолчи тақдим этилган совғани олиш учун Навоийда “Ёшлик” спорт мажмуасидаги пунктга келганида уни қандай ташвишлар кутаётганини тасаввур ҳам этолмаса керак.

“Ўғлим ўтган ҳафта келганида, катта болалар билан навбат талашиб, калтак еб борди. Шунга бугун ўзим чиққан эдим. Соат тўққизда иш бошласа керак десам, ярим соат кечикиб, келишди. Тарқатадиганларини кўпайтиришса бўлар эди”, - суҳбатга қўшилади ўзини Маҳлиё деб таништирган аёл.

Истеъмолчиларнинг бу таклифи компаниянинг вилоятдаги агенти Жавоҳир Ғаниев(у ўзини шундай таништирди)га ёқмади.

“Бизга шундай ажратилган, бошқа ҳар қандай таклифингиз бўлса, ана 200-07-77 рақамига чиқинг. Офтобда қолаётган бўлсангизлар биз айбдор эмасмиз”, - деди чўрт кесиб Ж. Ғаниев.

Дунё истеъмол бозорида мижоз ҳақ, деган тамойил мавжуд. Мазкур пунктда эса бунинг аксига гувоҳ бўласан, киши. Эҳтимол мижозларни офтоб тиғида ушлаб туришда, яхна ичимликлар ишлаб чиқарувчисининг қандайдир тижорат манфаатлари яшириндир. Яна ким билсин...
Manba: xs;uz

Киритилди: 04:52 06.07.2018. Ўқилди: 3004 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар