Якшанба куни «Манчестер Сити» финалда «Арсенал»ни (2:0) мағлуб этиб, Англия Лига кубоги соҳибига айланди.
Учрашув якунланганидан сўнг «шаҳарликлар» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «канонирлар»ни Европанинг айни дамдаги энг кучли учта жамоасидан бири деб ҳисоблашини тан олди.
«Арсенал», «Бавария» ва эҳтимол «Барселона» — айни дамда Европанинг энг яхши жамоалари ҳисобланади», — дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради The Touchline нашри.
Гвардиола тилга олган ушбу учта жамоанинг барчаси Чемпионлар лигасининг 1/4 финалида иштирок этади. «Манчестер Сити» эса энг нуфузли еврокубокдаги иштирокини аллақачон якунлаган — улар 1/8 финалда Мадриднинг «Реал» клубига имкониятни бой беришган эди.