АҚШ Россия билан уришаётгани йўқ ва у билан можарога киришишни ҳам режалаштиргани йўқ, деб баёнот берди Пентагоннинг матбуот котиби Патрик Райдер Украинага Patriot мажмуасини бериш масаласида Москванинг огоҳлантиришини изоҳлар экан.
"АҚШ Россия билан уруш ҳолатида эмас, биз жанжал қидираётганимиз йўқ, биз барча эътиборни Украинага мудофаа ёрдамини кўрсатишга қаратганмиз", – деди Райдер матбуот анжуманида.
Унинг таъкидлашича, Вашингтон "Украинага қандай мудофаа ёрдамини кўрсатиш масаласида Россия буйруқ беришига йўл қўймайди". Шунингдек, Райдер Украинага Patriot тизимини бериш масаласига изоҳ бермаслигини қўшимча қилган. “Ҳозирча бу ҳақда ҳеч қандай маълумот йўқ”, деган у.