Пентагон ҳаво ҳужумидан мудофаа снарядлари етишмовчилигига дуч келмоқда. Бу ҳақда Тhe Wall Street Journal хабар берди.
"Исроил Эрон ва унинг тарафдорлари ҳужумларини қайтариш учун шундай турдаги ракеталардан фойдаланади. Ўтган жума куни Исроилнинг Эронга берган зарбасидан кейин тақчиллик янада кескинлашиши мумкин. Чунки Теҳроннинг янги ҳужумни амалга ошириш эҳтимоли бор", деб ёзади газета.
"Ҳаво ҳужумидан мудофаа снарядлари етишмовчилиги Яқин Шарқдаги кескинлик, балки Россиянинг Украинага қарши урушидан келиб чиққан ўқ-дориларга “кутилмаган даражада юқори талабни қондириш” имкониятидан хавотирларни уйғотади. Бу, шунингдек, Қўшма Штатларни Хитой ва Тайван ўртасидаги потенциал можарога қарши ҳимоясиз қилади", деб ҳисоблайди WSJ.