Бугун 9 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Пенсия жамғармаси халқаро ташкилотга аъзо бўлди

A A A
Пенсия жамғармаси халқаро ташкилотга аъзо бўлди

Халқаро ижтимоий таъминот ассоциацияси Бош Aссамблеяси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилотга аъзо бўлиш учун берган аризасини тасдиқлади.

Маълумот учун: 1927 йил ташкил этилган Халқаро ижтимоий таъминот ассоциацияси аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида ягона сиёсатни амалга ошириш бўйича етакчи халқаро ташкилотдир. Ўз доирасига 160 мамлакатдан 320 га яқин миллий ижтимоий таъминот институтларини бирлаштиради. Ижтимоий соҳада қатор халқаро ташкилотлар, биринчи навбатда, Халқаро меҳнат ташкилоти, БМТ Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаши, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва соҳага оид бошқа муассасалар билан яқиндан ҳамкорлик қилади.

Киритилди: 11:49 11.08.2023. Ўқилди: 2296 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!