Қўшма Штатлар Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг турмуш ўртоғи Пол чақирув бўйича келган полиция олдида болға билан калтакланган.
Бу ҳақда Сан-Франсиско шаҳри ҳуқуқ-тартибот идораси ходимига таяниб CNN хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, уй остонасида полициячилар Пелосининг эри ва ҳужумчи бир болғачани ушлаб тортишаётганини кўрган. Офицерлар одамларга уни ташлашни буюрганидан сўнг, ҳужумчи у билан Пол Пелосига зарба бера бошлади.
Қайд этилишича, полиция ҳужумчини қўлга олган ва Пелосига биринчи ёрдам кўрсатган.