Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Пекинда робот-такси иш бошлайди

Пекинда робот-такси иш бошлайди

Охирги уч йил ичида Хитой роботлаштирилган такси хизматини жорий этиш бўйича сезиларли ютуқларни қўлга киритди. Шу ойдан пойтахт Пекинда робот-такси ишга киришади.

CNBC телеканали хабар беришича, ҳожатбарор темир одам яқин 15 кун ичида расман аҳолига хизмат кўрсата бошлайди.

“Pony.ai” вице-президенти, Тадқиқот ва ишланмалар маркази раҳбари Нинг Чжан фақат ҳукуматнинг махсус рухсати кутилаётганини айтди. Жорий йил охиригача 50 та робот-такси бошқарувчисиз ишлаши кутиляпти. Бундай машиналар бошқа давлатларда ҳам бор. Масалан, яқинда Илон Маскнинг “Тесла” компанияси 8 август куни робот-такси тақдим этилишини маълум қилди.

Киритилди: 15:50 03.06.2024. Ўқилди: 2037 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!