Бугун 17 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Пекинда гуманоид роботлар ўртасида Жаҳон ўйинлари ўтказилади

Пекинда гуманоид роботлар ўртасида Жаҳон ўйинлари ўтказилади

22–26 август кунлари Пекин шаҳрида гуманоид роботлар ўртасида Жаҳон ўйинлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда eWeek нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, мусобақада 666 та жамоа ва жами 2056 та робот иштирок этади.

Дастурдан 30 та спорт йўналиши, жумладан футбол ва тўп билан боғлиқ турли ўйинлар жой олган. Шунингдек, роботлар 21 та амалий йўналишда ҳам беллашади. Улар орасида саноат маҳсулотларини йиғиш ва маиший хизмат кўрсатиш каби вазифалар бор.

Иштирокчилар учун машғулот ўтказиш ва роботларни қувватлантиришга мўлжалланган махсус "роботлар уйлари" ҳам ташкил этилган.

Гуманоид роботлар ўртасидаги илк бундай ўйинлар Пекинда 2025 йил август ойида ўтказилган эди.

Киритилди: 13:48 16.08.2026. Ўқилди: 303 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!