Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Пекин шаҳрида Биринчи Ўзбекистон-Хитой таълими Форуми ўтказилади

Пекин шаҳрида Биринчи Ўзбекистон-Хитой таълими Форуми ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хитой Халқ Республикасига расмий ташрифи доирасида жорий йилнинг 22-24 январь кунлари Пекин шаҳрида Биринчи Ўзбекистон-Хитой таълими Форуми ўтказилиши режалаштирилган.

🔻 Мазкур Форумда Ўзбекистон ва Хитой давлатларининг 100 дан ортиқ олий таълим муассасалари иштирокида хитой тили ва адабиёти, муҳандислик, қишлоқ хўжалиги, АКТ, рақамли технологиялар, сунъий интеллект, тиббиёт ва бошқа турли олий ва профессионал таълим, илм-фан ва инновация соҳаларидаги мавзуларни қамраб олган ҳолда ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

🔻 Ушбу Форумда иштирок этиш мақсадида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Ф.Икромхонова ҳам Хитой давлатига жўнаб кетди.

🟡 Форум давомида икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинувини ташкил қилиш, таълим сифатини ошириш, профессионал таълимни ривожлантириш, таълимни ишлаб чиқариш билан уйғунлаштириш, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бориш каби йўналишларда икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш ва кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниши белгиланган.

Киритилди: 14:51 21.01.2024. Ўқилди: 1456 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!