Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Педиатрни деб Россияда шифокорлар ғазаби уйғонди

Педиатрни деб Россияда шифокорлар ғазаби уйғонди

Россиялик педиатр жамоатчилик томонидан қораланганидан кейин қамоққа ташланди.

Москва суди педиатр Надежда Буяновани беш ярим йилга колонияга ҳукм қилди.

У ҳарбийлар ҳақида «сохта» маълумот тарқатганликда айбланган.

Бу иш юзлаб россиялик шифокорларни ғазаблантирди, улардан 6000 га яқини уни озод қилишни сўраб очиқ хатга имзо чекишди.

Буянова Украинага босқин бошланганидан бери армия ҳақида «ёлғон маълумот тарқатгани» учун судланган 1000 кишидан биридир.

Ҳуқуқ ташкилотларига кўра, 20 мингга яқин одам норозилик намойишлари учун ҳибсга олинган.

Буяновани айблаган бир аёл видеони интернетда эълон қилди, у шифокор ўз фарзандининг урушда ҳалок бўлган отасини «Украинанинг қонуний нишони» деб атаган.

Буянова изоҳ беришни рад этди.

Киритилди: 21:12 12.11.2024. Ўқилди: 1999 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!