Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Педагоглардан мажбурий тиббий кўрик учун пул ундираётганлиги ростми?

Педагоглардан мажбурий тиббий кўрик учун пул ундираётганлиги ростми?

Ижтимоий тармоқларда педагоглардан мажбурий тиббий кўрик учун Санепидқўмита туман,шаҳар бўлимлари ходимлари томонидан 100 минг сўмдан пул ундираётганлиги тўғрисида хабар тарқалди.

Унга муносабат билдирган Санепидқўмита Самарқанд вилоят бошқармаси ҳолатга «Санепидқўмита Тойлоқ туман бўлими томонидан 2024 йилнинг 15 январида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбари номига тиббий кўрик харажатларини қоплаб бериши бўйича хат берилган бўлишига қарамасдан, ҳозирги даврга қадар шартнома қилинмай келинаётганлиги, шу сабабли ўз вақтида даврий тиббий кўрикдан ўтмаган ходимлар вақтинчалик ишдан четлатилиши ёки маъмурий жавобгарликка тортилишини билган ҳолда ўз ихтиёри ва аризасига асосан белгиланган прейскурант асосида тўлов қилиниб лаборатор тиббий кўриклардан ўтказилиб келинаётганлигини таъкидлаган.

❌Шу ўринда, Санепидқўмита Самарқанд вилоят бошқармасига педагог ходимлардан прейскурант асосида тўлов ундирилиши қонунчиликка зид эканлигини эслатиб ўтилди..

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг "Педагогнинг мақоми тўғрисида«ги Қонунининг 14-моддасида 12-хатбошисида "Давлат мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг бевосита болаларга таълим ва тарбия бериш билан банд бўлган педагоглари давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида мажбурий тиббий кўрикдан бепул ўтказилади,"дейилган.

Киритилди: 20:36 08.05.2024. Ўқилди: 876 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!