Бугун 25 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

"Пахтакор" ўз етакчиси билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади

"Пахтакор" ўз етакчиси билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади

Ўзбекистоннинг бугунги кундаги энг кучли ўнг қанот ҳимоячиларидан бири Ҳожиакбар Алижонов навбатдаги икки мавсумда ҳам "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилади.

Алижонов янгидан қуриладиган "Шерлар"нинг муҳим ижрочиси ҳисобланади ва футболчи билан бўлиб ўтган музокаралар ижобий якунига етди.

Шартноманинг узайтирилиши ҳақида ҳимоячининг ўзи шундай деди:

- "Пахтакор" билан мен 5 марта Ўзбекистон чемпиони бўлдим. Кейинги йилларда ҳам жамоа мени ўз сафида кўришни истагани қувонтирди. Янги мураббий билан, нафақат "Пахтакор", балки Ўзбекистон миллий терма жамоасига ҳам фойда келтирадиган ҳолатда мавсумни ўтказаман деб ўйлайман. Олдимизда Чемпионлар Лигасининг иккита ўйини бор ва бизда ҳали гуруҳдан чиқиш учун имконият сақланиб қолинган. Энди бор эътиборни февраль ойида бўлиб ўтадиган иккита муҳим баҳсга қаратамиз. Мени қўллаб-қувватлаб турган барчага раҳмат, мен Сизлар билан!

Киритилди: 12:43 24.12.2024. Ўқилди: 628 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!