Бугун 8 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

«Пахтакор» Ойбек Бозоров, Шерзод Насруллаев ва Санжар Қувватовнинг трансферини эълон қилди

«Пахтакор» Ойбек Бозоров, Шерзод Насруллаев ва Санжар Қувватовнинг трансферини эълон қилди

Қишки трансферлар даврида «Пахтакор» таркибини уч нафар тажрибали футболчи билан кучайтирди.

Жамоага дарвозабон Санжар Қувватов икки йиллик танаффусдан сўнг қайтди. 2019–2023 йилларда «Шерлар» сафида 106 та ўйин ўтказган Қувватов билан бир йиллик шартнома имзоланди. У «Пахтакор» таркибида 5 марта Ўзбекистон чемпиони, 2 мартадан Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубоги соҳиби, шунингдек, Лига Кубоги ғолиби бўлган.

Шунингдек, "Насаф"даги маҳорати билан танилган ярим ҳимоячи Ойбек Бозоров ҳам «Пахтакор» футболчисига айланди. У жамоа билан икки йиллик шартнома тузди. Бозоров Суперлигада 165 учрашувда майдонга тушиб, 23 гол ва 32 голли узатма қайд этган, Осиё клублари иштирокидаги халқаро мусобақаларда эса 31 ўйин ўтказган.

Бундан ташқари, тажрибали чап қанот ҳимоячиси Шерзод Насруллаев ҳам «Пахтакор» сафига қўшилди. У билан икки йиллик шартнома имзоланди. Насруллаев "Насаф" таркибида Суперлигада 147 беллашувда 10 гол ва 25 голли узатма муаллифи бўлган, Осиёдаги халқаро турнирларда эса 27 баҳсда иштирок этган.

Киритилди: 19:14 05.01.2026. Ўқилди: 519 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!