Бугун 2 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

“Пахтакор” Абдумажидовнинг Франция клубига эҳтимолий трансфери амалга ошмагани бўйича расмий баёнот берди

“Пахтакор” Абдумажидовнинг Франция клубига эҳтимолий трансфери амалга ошмагани бўйича расмий баёнот берди

“Пахтакор” ҳимоячиси Муҳаммадрасул Абдумажидов фаолиятини Лига 1да давом эттириши мумкин эди.

“Расмий баёнот

Бугун кўплаб ОАВ ва блогларда жамоамиз ҳимоячиси Муҳаммадрасул Абдумажидовнинг Франция клубига ўтиши масаласи бўйича фикрлар билдирилди. Клуб бунга расмий муносабатини билдиради.

"Пахтакор" футбол клубига бошқа хориж клубидан расмий таклиф юборилган хат келиб тушмади. Фақат футболчининг агенти француз клуби ёзган хатни тақдим этди (сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара). Бироқ бу таклиф клубимизни қониқтирмади. "Пахтакор" жамоасидаги ҳар бир футболчининг ўзига яраша обрўси бор ва биз ўйинчилар учун билдирилган яхши таклифларни кўриб чиқишга тайёрмиз. Қолаверса, Ўзбекистонда трансфер даври ёпилган.

Жамоа мавсумнинг муҳим палласида турибди ва футболчининг ўрнини тўлдириш имкониятига эга эмас. Ҳар мавсум олдидан мураббийлар штаби олдига жиддий вазифалар қўйилади ва бу йил ҳам бундан мустасно эмас. Футболчилар ўтиши ва трансферлари бўйича қарорлар мураббийлар штаби томонидан вазифалардан келиб чиқиб, жамоа манфаати асосида қабул қилинади. "Пахтакор"ни олдинда Элит Чемпионлар Лигаси кутмоқда. Ушбу мусобақада жамоанинг вазифаси муносиб иштирок этишдан иборат.

Шу сабабли айни пайтда асосий мақсадимиз жамоа таркибини кучайтиришдан иборат, уни кучсизлантириш эмас.

Агар таклиф вақтлироқ келиб тушганда уни батафсил муҳокама қилиш мумкин эди. Ёзги трансферлар пайтида икки нафар марказий ҳимоячи бошқа клубларга қўйиб юборилди. Шу туфайли клуб ушбу трансфер бўйича таклифни фақат қишда кўриб чиқиш имкони борлигини маълум қилади”, — дейилади клуб хабарида.

Киритилди: 18:42 01.09.2026. Ўқилди: 659 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!