"Франциянинг ташқи разведка хизмати мен билан учрашганини тасдиқлади, улар буни терроризм ва болалар порнографиясига қарши курашиш учун қилинганини айтишмоқда. Аслида, болалар порнографияси мавзуси умуман тилга олинмаганди. Улар Франциядаги терроризмда гумон қилинган шахсларнинг IP-манзилларини сўрашди, лекин уларнинг асосий мақсади доимо геосиёсат бўлган: Руминия, Молдова, Украина", — деб ёзди Telegram ҳаммуассиси Х ижтимоий ижтимоий тармоғидаги постида.
Аввалроқ Дуров бир нечта пост эълон қилиб, Франция разведкаси ундан "сайловлар олдидан Руминиядаги консерватив овозларни блоклашни” талаб қилганини маълум қилган эди.
Франциянинг Ташқи хавфсизлик бош бошқармаси (DGSE) Дуров билан ҳақиқатдан ҳам бир неча бор учрашувлар бўлганини тасдиқлади. DGSE Дуров билан учрашувлар Telegram'да терроризм ва болалар порнографияси хавфини олдини олиш бўйича масъулиятни эслатиш учун амалга оширилганини қайд этди. Бироқ идора сайлов жараёни билан боғлиқ ҳар қандай аккаунтларни блоклашни сўраганини инкор этди.