Telegram асосчиси Павел Дуров яна Парижга сўроқ учун чақирилди. Бу ҳақда Le Figaro газетаси хабар бермоқда.
Манбаларга кўра, Дуровнинг янги сўроғи олти соатдан ортиқ давом этган ва 2024 йилда унга айблов эълон қилинганидан буён тўртинчиси бўлган.
Франция ҳукумати Telegram контентни етарлича назорат қилмаяпти ва ҳуқуқ-тартибот идоралари билан тўлиқ ҳамкорлик қилмаяпти, деб ҳисоблайди.
“Павел Дуровга расмий айблов эълон қилинганига қарийб икки йил бўлган бўлса-да, бу айбловларни тасдиқлайдиган далиллар ҳали ҳам йўқ”, — дея баёнот берди Telegram асосчисининг уч нафар адвокати сўроқдан сўнг AFP агентлигига.
Шунингдек, ҳимоя томони Франция ва Европа суд инстанцияларига шикоят аризаларини топширишини маълум қилди.