Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Паркинсон касаллигига қарши янги ихтиро патентланди

Паркинсон касаллигига қарши янги ихтиро патентланди

«Академик С. Й. Юнусов» номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти томонидан яратилган «Паркинсон касаллигини даволаш учун восита» номли ихтиро давлат рўйхатидан ўтказилди.

Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Ушбу восита таркибида тиканакли кавар (Capparis spinosa L.) куртаклари ва пишмаган меваларидан олинган экстракт мавжуд бўлиб, унинг асосий компонентлари қуйидагилардан иборат:

— Полисахаридлар (30–35%)

— Флавоноидлар (5–10%)

— Сувда эрувчан оқсиллар (20–25%)

Восита Паркинсон касаллигининг олдини олиш ва даволашда қўлланилади ҳамда кам ножўя таъсирга эга.

Паркинсон касаллиги — марказий асаб тизимининг сурункали хасталиги бўлиб, титроқ, қотиб қолиш, ҳаракат чекланиши каби белгилар билан кечади.

Ҳар қандай янги, саноатда қўлланилиши мумкин бўлган техник ечим ихтиро сифатида ҳуқуқий муҳофазага эга бўлади, дейилади хабарда.

Киритилди: 18:12 06.08.2025. Ўқилди: 1253 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!