Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

"Париж-2024": Отабек Умаров Ўзбекистон спорт делегацияси аъзолари билан суҳбатлашди

"Париж-2024": Отабек Умаров Ўзбекистон спорт делегацияси аъзолари билан суҳбатлашди

XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этаётган спортчиларимизнинг беллашувларда муносиб натижаларга эришишида уларни руҳий қўллаб-қувватлаш муҳим омил саналади.

Францияда давом этаётган ёзги Олимпия ўйинларининг турли тадбирларида иштирок этаётган Осиё Олимпия кенгаши (OOK) вице-президенти Отабек Умаров Париж шаҳрида жойлашган «Олимпия шаҳарчаси»да бўлиб, Ўзбекистон делегацияси учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Ташриф давомида атлетларимиз учун ажратилган хоналар, машғулот заллари, Ўзбекистон спорт делегацияси штаб фаолияти, тиббиёт бўлими иш тартиби кўздан кечирилди.

"Париж-2024": Отабек Умаров Ўзбекистон спорт делегацияси аъзолари билан суҳбатлашди

Спортчилар, мураббий ва мутахассислар билан суҳбатлашилди. Машғулотлар жараёни, мусобақаларда иштирок этиш учун белгиланган режа-дастурлар, техник воситаларнинг ҳолати каби масалаларда фикрлашилди, дея хабар бермоқда Спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Киритилди: 10:55 28.07.2024. Ўқилди: 986 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!