Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Париж-2024. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Олимпиада ўйинларидаги илк очкосини қўлга киритиш учун майдонга чиқади

Париж-2024. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Олимпиада ўйинларидаги илк очкосини қўлга киритиш учун майдонга чиқади

Бугун, 30 июль куни футбол бўйича 2024 йилги Олимпиада ўйинларининг гуруҳ босқичи 3-тур учрашуви бўлиб ўтади ва унда "С" гуруҳи иштирокчилари Доминикан Республикаси ва Ўзбекистон Олимпия терма жамоалари тўқнаш келишади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон терма жамоаси Испания (1:2) ва Миср (0:1) терма жамоаларига имкониятни бой берганди.

Доминикан Республикаси эса ўз навбатида 1-турда Миср билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Жамоа 2-турда Испания терма жамоасига 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Париж Олимпиадасидаги футбол турнири 9 августга қадар давом этади.

Киритилди: 12:35 30.07.2024. Ўқилди: 730 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!