Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Парҳез таомларнинг хавфли томони аниқланди

A A A
Парҳез таомларнинг хавфли томони аниқланди

Польшанинг Лодзи шаҳридаги Тиббиёт университети олимлари соғлом турмуш тарзининг бир қисми саналадиган парҳез таомлар эрта ўлим хавфини оширишини аниқлади. Бу ҳақда EurekAlert! нашри томонидан маълум қилинди.

1999—2010 йилларда бўлиб ўтган узоқ муддатли тадқиқотларда 24825 киши иштирок этган. Уларнинг ўртача ёши 47,6 га тенг бўлган. Мутахассислар кам углеводли парҳез ва турли сабаблардан юзага келадиган ўлим ўртасидаги алоқани ўрганган.

Аниқланишича, энг кам углевод истеъмол қилган кишиларда муддатдан олдинги ўлим хавфи 32 фоизга ошган. Бунда юрак касалликлари, инсульт ва ўсимталардан ўлиш хавфи мос равишда 51, 50 ва 25 фоизга ўсган. Бу алоқа семизликдан қийналмайдиган кекса кишиларда кучлироқ бўлган.

Натижалар еттита тадқиқотнинг метатаҳлилида тасдиқланган. Тадқиқотларда жами 447506 киши қатнашган. Олимларнинг аниқлашича, углевод истеъмол қилишнинг паст даражаси хавфли бўлиб, юрак-қон томир касалликлари ва саратоннинг ошиш хавфини мос равишда 13 ва 8 доизга кўпайтирган. Бундай алоқанинг эҳтимолий сабабларидан бири ҳайвон оқсили ва ёғлари истеъмолининг ошиши, шунингдек, организмда ўсимлик ҳужайралари ва бошқа моддаларининг етишмаслиги бўлиши мумкин.

Manba:daryo.uz

Киритилди: 06:46 29.08.2018. Ўқилди: 1637 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар