Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Паралимпиада-2020. Ҳусниддин Норбеков олтин медални қўлга киритди

Паралимпиада-2020. Ҳусниддин Норбеков олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистон жамоаси вакили пара-енгил атлетикачи Ҳусниддин Норбеков Токио-2020 Паралимпия ўйинларида ғалаба қозониб, делегация ҳисобига навбатдаги олтин медални ёзиб қўйди.

Параатлет (класс F35) ядро улоқтириш дастурида 16,13 метр натижани қайд этиб, 8 нафар спортчи орасида ғолиб бўлди.

Кумуш медални Агрентина вакили Эрнан Эмануэль Урра (15,9 м), бронза медални эса Хитой вакили Фу Синьхань (15,41 м) қўлга киритди.

Ҳал қилувчи уринишдан аввал Эрнан Урра (олтинчи уринишда ҳам энг яхши натижа кўрсатган) Норбековдан олдинда эди, бироқ ўзбекистонлик спортчи рақибидан ғалабани тортиб олди.

Ўзбекистон делегацияси 16 та (6 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза) медаль билан умумжамоа ҳисобида 16 ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 22:48 02.09.2021. Ўқилди: 3732 марта. Фикрлар сони: 10 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!