Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Парагвайда полициядан 42 та винтовка ўғирлаб кетилди

A A A
Парагвайда полициядан 42 та винтовка ўғирлаб кетилди

Парагвай полицияси номаълум кишилар Капиата шаҳрида қурол омборини талагани ва 42 та FN FAL автоматик винтовкасини олиб кетганини маълум қилди. Ўғриликни яшириш учун жиноятчилар уларни ёғоч ва пластикдан ясалган ўйинчоқ қуроллар билан алмаштириб қўйган. Бу ҳақда TJournal хабар берди.Автоматлар омборга топширилган эди, чунки улар замонавий қуроллар билан алмаштирилган. Бироқ 2017 йилда Парагвай мутассаддилари бир нечта FN FAL қора бозорда пайдо бўлганини пайқаган. Полиция суриштирувни бошлаган ва текширишлар жараёнида қуролларнинг сохталари билан алмаштириб қўйилганини аниқлаган.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 04:48 28.08.2018. Ўқилди: 1839 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар