Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Пандемиядан умуман хабари йўқ одам топилди

A A A
Пандемиядан умуман хабари йўқ одам топилди

Пандемия эълон қилинганига деярли бир йил тўлмоқда. Коронавирус сўзини шу кунгача эшитмаган одам қолмаган бўлса керак. Аммо бундай одам бор экан. Буюк Британиялик ўспирин бола ўтган йилдан бери автофалокат оқибатида кома ҳолатда ётган эди. Эътиборлиси, ушбу даврда у коронавирусни нақд икки марта юқтириб улгурди.

19 ёшли Жозеф Флавилл Бертон-он-Трент шаҳридаги кўчалардан бирини, 2020 йилнинг 1 март куни кесиб ўтаётганда мия жароҳатини олган эди. Уч ҳафта ўтиб эса мамлакатда биринчи миллий локдаун эълон қилинган.

Бу вақт мобайнида ўспирин йигитнинг оила аъзолари унинг ёнида бўла олмади. Ҳозирда йигитча ҳушига келди.

Йигитчанинг холаси, Салли хонимнинг таъкидлашича, жиянининг аҳволи қониқарли бўлса-да, олдинда кўп муолажалар кутиб турибди.

Жозеф авариядан олдин спорт билан мунтазам шуғулланиб борган. Ҳозирда унинг оиласи муолажаларни тезлаштириш мақсадида маблағ тўплаш кампаниясини бошлаган.

"Жозеф қачондир изоляция ҳақидаги ҳикояларимизни тушунадими, йўқми, билмайман. Эҳтимол, у тўлиқ ҳушига келганда қаерга келиб қолганини тушунмаса ҳам керак", дейди Жозефнинг холаси.

Киритилди: 10:07 09.02.2021. Ўқилди: 5361 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар