Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Панама АҚШ санкциялари туфайли Россия билан алоқадор 128 та нефт ташувчи кемани рўйхатдан чиқаришга қарор қилди

Панама АҚШ санкциялари туфайли Россия билан алоқадор 128 та нефт ташувчи кемани рўйхатдан чиқаришга қарор қилди

Бу ҳақида Bloomberg хабар берди.

Агентлик бу ҳақда Панама Денгиз бошқармаси қошидаги савдо флоти бошлиғи Рамон Франкога таяниб хабар бермоқда.

Амалдорнинг таъкидлашича, камида 70 та нефт ташувчи кема аллақачон реестрдан чиқарилган бўлиб, улар энди Панама байроғи остида сузиш ҳуқуқига эга эмас. Яқин кунларда рўйхатдан яна ўнлаб кемалар олиб ташланади.

Феврал ойига келиб, АҚШ санкциялари рўйхатига киритилган Россия билан боғлиқ нефт ташувчи кемаларнинг умумий сони 270 тадан ошган. Уларнинг ҳажми Россиядан денгиз орқали экспорт қилинадиган нефтнинг ярмини ёки кунига 1,5 миллион баррелни ташкил этади, шундан тахминан 1 миллион баррели Хитойга, 500 минг баррели эса Ҳиндистонга жўнатилади.

Bloomberg нашрининг хабар беришича, санкция остидаги кемаларни рўйхатдан ўтказишдан воз кечиш Панама учун 2 миллион долларгача даромад йўқотишни англатади. Бироқ мамлакат шу йўл билан санкцияларга риоя қилишга тайёрлигини намойиш этмоқда. Панама реестрида жами 8000 дан ортиқ кема мавжуд бўлиб, у узоқ вақт давомида байроқ олиш учун қулай жой сифатида етакчилик қилган. Рўйхатдан чиқарилган кемалар бошқа мамлакатда рўйхатдан ўтиши ёки байроқсиз ҳолда денгизга чиқиши мумкин.

Киритилди: 22:13 27.03.2025. Ўқилди: 710 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!