Флорида губернатори Рон Десантис Палм-Бич аэропортига Доналд Трамп номини бериш тўғрисида фармон имзолади, деб хабар бермоқда NBC News.
Нашрнинг ёзишича, штат парламентининг юқори ва қуйи палаталари ушбу ташаббусни аввалроқ маъқуллаган эди. Ном бериш тўғрисидаги қарор Федерал авиация маъмурияти (FAA) томонидан тасдиқлангач, 1 июлдан кучга киради.
FAA вакилларининг таъкидлашича, аэропортларга ном бериш штат ҳукумати ваколатига киради. Эндиликда маъмурият янги номни авиация хариталари ва маълумотлар базасига киритиши керак.
Шунингдек, "The Trump Organization" компанияси Палм-Бич аэропорти номи ўзгариши фонида авиасаёҳатларга оид товар ва хизматлар учун тегишли савдо белгисини рўйхатдан ўтказишга ариза топширди.