Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов ва Исроил Ташқи ишлар вазирлиги бош директори Яков Блицштейн Бокуда учрашди.
Томонлар Ғазо секторидаги сўнгги воқеалар, Боку ва Ереван ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш жараёни, шунингдек, хавфсизлик, иқтисодиёт ва энергетика соҳаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилдилар, деб хабар беради Озарбайжон ТИВ.
Озарбайжоннинг CОP29 га раислиги доирасида икки давлат ўртасида ҳамкорлик қилиш учун қўшимча имконият пайдо бўлди, дейилади Озарбайжон дипломатик департаменти сайтида.