Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Озарбайжон мудофаа харажатларини оширади

Озарбайжон мудофаа харажатларини оширади

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев “2025 йилга мўлжалланган Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасига мудофаа ва хавфсизликни таъминлашга сарфланадиган харажатларни кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Озарбайжон Молия вазирлиги маълумотларига кўра, мудофаа ва хавфсизлик учун бюджет харажатлари 1 миллиард 738 миллион манатга (1,02 миллиард доллар) оширилиб, 8 миллиард 396,3 миллион манатгача (4,9 миллиард доллар) кўтарилган.

Қўшимча харажатларни молиялаштириш Озарбайжон Давлат нефть жамғармасидан трансфертни кўпайтириш ҳисобига амалга оширилади.

Вазирликнинг қайд этишича, ўсишнинг асосий сабаби Арманистоннинг кучайиб бораётган ҳарбийлашувига жавоб бериш заруратидир.

Аввалроқ Indian Defense Research Wing Ҳиндистон яқин келажакда Арманистонга Pralay квазбаллистик ракеталарини етказиб бериш бўйича битим тузишни режалаштираётгани ҳақида ёзган эди.

Арманистон Қуролли кучлари Ҳиндистон томонидан 2023 йилда етказиб берилган ATAGS артиллерия тизимининг олтита бўлинмасини синовдан ўтказишни якунлади.

Қонун лойиҳаси чоршанба куни Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифи билан парламентга киритилди. Ҳужжатга кўра, келгуси йил давлат бюджетининг даромадлари 36 миллиард 616 миллион манат, харажатлари эса 39 миллиард 667,6 миллион манатни ташкил этади. Бу 2024 йил учун тасдиқланган прогнозлардан мос равишда 0,6 фоизга кўп ва 0,2 фоизга кам.

Киритилди: 20:39 18.10.2024. Ўқилди: 882 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!