Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Озарбайжон 85 мамлакатнинг озиқ-овқат импортига чекловлар киритди

Озарбайжон 85 мамлакатнинг озиқ-овқат импортига чекловлар киритди

Озарбайжон 15 хил касаллик туфайли 85 мамлакатдан озиқ-овқат импортига чеклов жорий қилди, деб хабар беради Report.az.

Бу ҳақда Озарбайжон озиқ-овқат хавфсизлиги агентлиги бўлим бошлиғи, бош давлат ветеринария инспектори Голиб Абдулалиев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ўтган ҳафта давомида дунёда блутанг, оқсим (яшур), майда шохли молларнинг чечак ва юқори патогенли парранда гриппи каби касалликларнинг янги ҳолатлари аниқланган.

“Мўғулистоннинг Дорнод провинциясида оқсим (яшур), Словениянинг Жануби-Шарқий ва Марказий Словения вилоятларида, Қуйи Посавска, Засавска, Болгариянинг София ва Габрово вилоятларида – блутанг, Эпир ва Грециянинг Ғарбий Македония маъмурий-ҳудудий бирликларида, Ливиянинг Триполи округида майда шохли молларда чечак касаллиги, Португалиянинг Сантарем туманида, Испаниянинг Андалусия автоном ҳамжамиятида ва Норвегиянинг Нурлан вилоятида юқори патогенли парранда гриппи қайд этилган”, - дейилади хабарда.

Киритилди: 20:28 13.09.2025. Ўқилди: 1058 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!