Бугун 13 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ойга учган Artemis II миссияси экипажи Тинч океанига муваффақиятли қўнди

Ойга учган Artemis II миссияси экипажи Тинч океанига муваффақиятли қўнди

NASA'нинг Artemis II миссияси доирасида Ой атрофида парвоз қилган Orion космик кемаси Калифорния қирғоқлари яқинида, Тинч океанига муваффақиятли қўнди. Кеманинг қўниш жараёнини NASA'нинг YouTube каналида уч миллиондан ортиқ киши жонли кузатиб борди.

Ойнинг орқа томонига қилинган саёҳат 10 кун давом этди. Orion кемаси Ердан 406 608 километргача узоқлашиб, инсоннинг фазовий саёҳатлари тарихидаги энг олис масофага парвоз бўйича рекордини ўрнатди.

Бу 1972 йилдан бери Ойга қилинган илк йирик парвоз бўлди.

Миссия давомида экипаж янги авлод скафандрларини ҳам синовдан ўтказди. Ушбу скафандрлар астронавтларга автоном ҳолда олти кунгача нафас олиш имкониятини бера олиши билан аҳамиятлидир.

Киритилди: 13:20 11.04.2026. Ўқилди: 869 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!