Қува туманидаги мактаб директори ўқитувчиларнинг маошидан 700 минг сўмдан ушлаб қолиб, уларни "Ташаббусли бюджет" лойиҳасида овоз йиғишга мажбурламоқчи бўлган.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова бу ҳолатга муносиб чора кўрилганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ўқитувчиларни мажбурий ишларга жалб қилиш ва маошидан маблағ ундиришга йўл қўйилмайди.
Директор билан меҳнат шартномаси бекор қилинди.