«Республикада нодавлат таълим хизматларининг сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарор лойиҳаси жамоат муҳокамасига қўйилди.
Унга мувофиқ, нодавлат олий таълим ташкилотларига талабаларни 15 октябргача ва 15 февралгача – йилда икки марта қабул қилиш ҳуқуқи берилиши таклиф этилмоқда.
Шунингдек, қарорда қуйидаги талаблар назарда тутилган:
Қабул, ўқишни кўчириш ва битирувчиларни давлат аттестациясидан ўтказиш жараёнлари давлат ОТМлари учун белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилиши;
Ташкилотда таълим сифатини назорат қилувчи ахборот тизими бўлиши ва у вазирлик тизимига интеграция қилиниши;
Мавжуд лицензия асосида фаолият юритаётган ташкилотлар 5 йил ичида мулк ҳуқуқи асосида зарур инфратузилмага эга бўлиши шартлиги.
Президент қарорлари асосида ташкил этилган ОТМлар бу талабдан мустасно ҳисобланади.
Бундан ташқари, HEMIS тизимида рўйхатдан ўтмаган талабаларга давлат намунасидаги диплом берилишига йўл қўйилмайди.