Маълум қилинишича, 1997 йилда Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида туғилган, ҳозирда Тошкент шаҳрида яшовчи шахс танишлари ёрдамида фуқарони Россиядаги олий таълим муассасасида 2 йил ўқигани ҳақидаги сохта ҳужжатлар асосида пойтахтдаги хусусий олийгоҳнинг 3-босқичига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.
Бу хизмат эвазига у 8 минг АҚШ доллари талаб қилган ва 7500 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Тезкор тадбир давомида ундан 7500 долларни олган 1993 йилда туғилган, Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида рўйхатда турувчи ва Тошкентда вақтинча яшовчи фуқаро ҳам ушланган.
Терговга қадар текширув жараёнида мазкур ишга Яккасарой тумани ИИО ФМБ инспектор-психологи ҳам алоқадор экани аниқланган. У ҳам 7500 долларни олган вақтида қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.