Ўзбекистонда олий таълим ташкилотларида тўлмай қолган вакант ўринлар учун абитуриентлардан аризалар қабул қилинмоқда.
Кириш имтиҳонларида камида 56,7 балл тўплаб, талабаликка тавсия этилмаганлар, шунингдек, танлов босқичида ОТМ ва таълим йўналишини танламаган абитуриентлар танловда қатнашиши мумкин. Аризалар 28 августга қадар қабул қилинади.