Хабарингиз бор, интернетда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг “Муҳаббат” таронасини маҳорат билан куйлаган қизлар машҳур бўлиб кетди. Ана шу қизлардан бири – Наманган вилояти Косонсой туманининг 5-сонли махсус мактаб-интернат ўқувчиси Нурзида Исаеванинг эса кўзлари кўрмасди.
Маълумотларга кўра, Отабек Умаров ана шу қизчанинг даволанишини ўз зиммасига олган ва қизалоқ тез орада яна кўра бошлайди.