Жанубий Каролина штатида яшовчи эркак ўз қизини «уйга киришга уринаётган ўғри» деб ўйлаб отиб қўйди. Қиз воқеа жойида ҳалок бўлган, ота эса ҳибсга олинган, деб хабар беради Forum Daily.
"Дарё" нашрига кўра, 43 ёшли Жермейна Трамоне Прессли 23 ёшли қизи Надейжи Пресслини отиб қўйгани ҳақидаги хабар маҳаллий полиция идораси томонидан маълум қилинган. Ҳозирда Жермейна Пресслига нисбатан гивоҳванд моддаларни тарқатиш бўйича айблов эълон қилинган.
Полициянинг маълум қилишича, тергов ишлари якунига етмагани сабаб Пресслини ўз қизининг ўлимида айблаб бўлмайди.
Эркак Гринвилл округидаги ҳибсда ушлаб туриш марказида сақланмоқда, у гаров эвазига озодликка чиқиш ҳуқуқидан фойдалана олмайди.
23 ёшли Надейжи соат 01:15 ларда Янг-стрит кўчасида жойлашган уйига кираётган вақтида ўқ еган ва ҳалок бўлган.