Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ота озодликдан маҳрум этилди

Ота озодликдан маҳрум этилди

Қонунчиликка кўра, фарзандлар моддий таъминотидан бўйин товлаган фуқароларга нисбатан маъмурий қамоқ қўлланилгандан сўнг икки ой давомида алимент маблағини тўламаса жиноят иши қўзғатилишига асос бўлади.

Бу борада Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси маъмурий амалиёт ва суриштирув шўъбаси томонидан тизимли ишлар олиб борилиб, жазо муқаррарлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Чустлик М.Р. дан фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг буйруғига асосан икки нафар боласи учун вояга етгунга қадар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадидан алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг туман бўлими иш юритувига олинган ҳамда қарздор отага нисбатан ижро иши қўзғатилган ва давлат ижрочиси томонидан қарздор отага алимент маблағларини ўз вақтида тўлаш тушунтирилган. Бироқ, у алимент тўлашдан бўйин товлаб келган ва қарздорлик 7 миллион 232 минг 763 сўмга етган.

– Қарздор ота моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаб, жазо қўлланилгандан сўнг ҳам тўламаганлиги оқибатида қарздорлик 67,4 миллион сўмни ташкил этган, – дейди МИБ Наманган вилоят бошқармаси катта суриштирувчиси Шавкат Қаҳҳоров. – Қарздор фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 122-моддаси биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатилди ва суднинг ҳукмига асосан 10 ой озодликдан маҳрум қилинди.

Киритилди: 10:21 25.07.2024. Ўқилди: 580 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!