Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Ота-боболаримиз ҳам "куёв-салом" қилган(ми)?

A A A
Ота-боболаримиз ҳам "куёв-салом" қилган(ми)?

Яқинда ижтимоий тармоқларда "куёв салом" акс этган видеолар тарқалди.

Кўпчилик ушбу ҳолатни кескин қоралади, "яна бир бемантиқ, кераксиз одат пайдо бўлибди-да", дея фикр билдирди. Лекин билишимизча, "куёв-салом" кеча ёки бугун пайдо бўлиб қолган эмас.

Маълумотларга кўра, ушбу одат Самарқандда азалдан бор. Ушбу вилоятнинг айрим ҳудудларида "куёв-салом" азалий одат сифатида ўтказилади. Фақат видеода кўрингани каби бўрттирилган ҳолатда эмас.

Тўйда куёв фақат Одам Ато ва Момо Ҳавога салом берар экан. Ўшанда ҳам икки букилмайди. Бошини хиёл эгиб қўяди, холос. Кейин эса куёвнинг номидан унинг янгаси салом қилади.

Бизга бу ҳақда маълумот берган самарқандликларнинг айтишича, куёвнинг Одам Ато ва Момо Ҳавога салом бериши, ҳурмат бажо келтириши салбий ҳолат эмас. "Куёв-салом"нинг негизида ҳам, аслида, ана шу мантиқ ётади.

Хуллас, "куёв-салом" сизу биз ўйлагандек бугун пайдо бўлган эмас. Энг муҳими, ушбу одатга амал қилинганда куёв видеоларда кўринганидек икки букилиб салом бермайди. 

Киритилди: 17:16 28.08.2019. Ўқилди: 2723 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар