Бу ҳақда France24 хабар берди.
Тўрт кундан бери электр таъминотида кенг кўламли узилишлар юз бераётган мамлакатдаги вазият “Оскар” тўфонидан кейин янада ёмонлашди.
Пойтахт Гавана ва бошқа йирик шаҳар шаҳарларда норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Аҳоли ҳукуматдан тоза ичимлик суви ва электр энергияси таъминотини тиклашни талаб қилмоқда. Куба расмийлари тартибсизликларга қарши қатъий чоралар кўрилишидан огоҳлантирди.