Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

«Оскар» 2020: Бу йилги ғолиблари билан танишинг

«Оскар» 2020: Бу йилги ғолиблари билан танишинг

Бугун, 10 февраль куни 2020 йилда мукофотга лойиқ топилган номинация ғолиблари эълон қилинди.

АҚШдаги Долби кинотеатрида деярли 3,5 соат давом этган тақдирлаш маросимида кутилганидек актёр Хоакин Феникс«Жокер» фильмидаги ижроси учун «Энг яхши актёр» номинациясида «Оскар»га лойиқ топилди. «Энг яхши актриса» номинациясида Рене Зеллрегер («Жуди») мукофотланди.

«Энг яхши хорижий фильм» йўналишида ғолиб бўлган «Паразитлар» фильми мукофотни «Энг яхши сценарий» учун ҳам қабул қилди.

Жорий йилда «Энг яхши композитор» учун «Оскар» «Жокер» фильмига басталанган куй муаллифи Хильдур Гуднадоттирга насиб этди. Кино оламида янграган энг яхши қўшиқ эса «Рокетмен»даги (I’m Gonna) Love Me Again бўлди.

Ноанъанавий операторлик иши билан тасвирга олинган «1917» фильмидаги тасвирчи, визуал эффект ва овоз усталари ҳам «Оскар»га лойиқ топилди.

Машҳур актёр Бред Питт ҳам мукофотга сазовор бўлди. У иккинчи пландаги ижрочи номинациясида «Бир пайтлар Ҳолливудда» фильмидаги роли учун мукофотни олди. Тақдирлаш маросимида энг яхши фильм сифатида «Паразитлар» картинаси кўрсатилади.

Киритилди: 10:30 10.02.2020. Ўқилди: 2941 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!