Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг 3-босқичига қуръа ташлаш маросими қачон ўтказилади?

Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг 3-босқичига қуръа ташлаш маросими қачон ўтказилади?

Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг 3-босқичига қуръа ташлаш маросими 27 июнь куни ўтказилади. 18 жамоа қуръа натижасида 3 гуруҳга тақсимланади. Ўзбекистон қуръа пайтида 3-саватдан ўрин олади.

Саватлар:

1-сават: Япония, Эрон, Ж.Корея

2-сават: Австралия, Қатар, Ироқ

3-сават: С.Арабистони, Ўзбекистон, Иордания

4-сават: БАА, Ўмон, Баҳрайн

5-сават: Хитой, Фаластин, Қирғизистон

6-сават: КХДР, Индонезия, Кувайт

Учинчи босқичда ўз гуруҳларида дастлабки 2 та ўринни эгаллаган жамоалари ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритади!

P.S. Кеча тунда Саудия Арабистони ўз уйида Иорданияга ютқазиб қўйгач, жамоа 3-саватга тушиб қолди. Ироқ эса 2-саватга кўтарилди. Иордания кечаги ғалаба туфайли 3-саватга чиқиб олган бўлса, БАА 4-саватга тушди.

Киритилди: 08:16 12.06.2024. Ўқилди: 2561 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!