Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Осиё тараққиёт банкининг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича бош директори тайинланди

Осиё тараққиёт банкининг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича бош директори тайинланди

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) раҳбарияти Евгений Жуковни Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича минтақавий департаментига бош директор этиб тайинлади.

Жуков департамент раҳбари сифатида ОТБнинг минтақадаги 10 давлат: Ўзбекистон, Афғонистон, Арманистон, Грузия, Озарбойжон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон билан алоқаларини бошқаради. У банкнинг $24 миллиард миқдоридаги минтақавий портфелини назорат қилади.

Бу ҳақда “Азия Плюс” нашри хабар бермоқда.

Жуков 10 та мамлакатдаги ваколатхоналар билан бирга энергетика, атроф-муҳит, табиий заҳиралар ва қишлоқ хўжалиги, давлат бошқаруви, молиявий сектор ва савдо, минтақавий ҳамкорлик ва операцияларни мувофиқлаштиш, ижтимоий сектор, транспорт ва алоқа, шаҳар бошқаруви ва сув ресурслари соҳавий тармоқларини ҳам бошқариб боради.

Шунингдек, у ОТБнинг 11 мамлакат бўйича иқтисодий ўсиш ва барқарор ривожланишга кўмаклашишга қаратилган Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастури билан ҳамкорлигини назорат қилади.

«Сўнгги ўн йилда Марказий ва Ғарбий Осиёда мисли кўрилмаган ўзгаришлар юз берди, минтақада келгусида ривожланиш учун улкан имкониятлар мавжуд, – дейди жаноб Жуков. – Аммо ҳозирги кунда асосий эътиборимиз COVID-19 оқибатларини бартараф этишга қаратилган. ОТБ минтақадаги ҳукуматлар ва ривожланиш бўйича ҳамкорлар билан иқтисодий ҳамкорликни тиклаш, транспорт йўлакларини ривожлантириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини тарғиб қилиш ва рақобатбардош инклюзив иқтисодиётни яратиш бўйича ўзаро ҳамкорликни давом эттиради».

Евгений Жуков ОТБ тизимида 25 йилдан ортиқ вақт давомида ишлаб келади. У 1995 йилда ёш мутахассис сифатида иш бошлаган. Яқингача Жуков ОТБ котиби сифатида Банкнинг Директорлар Кенгаши ва менежменти билан алоқаларини назорат қилиб келган. Йиллар давомида ОТБда бир қанча масъул раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Киритилди: 23:00 17.01.2021. Ўқилди: 2008 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!