Осиё тараққиёт банки директорлар кенгаши Ўзбекистон Республикасига 500 млн. АҚШ доллари миқдорда имтиёзли кредит ажратилишини маъқуллади. Бу ҳақда Молия вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 2020 йил 25 июнь куни Осиё тараққиёт банки директорлар Кенгаши Ўзбекистон Республикасига 500 миллион АҚШ доллари миқдорида имтиёзли қарз маблағлари ажратилишини бир овоздан маъқуллади.
Хабарда билдирилишича, бу маблағлар коронавирус пандемиясининг мамлакат иқтисодиётига салбий таъсирини юмшатиш мақсадида ажратилди.
Осиё тараққиёт банки қарз маблағларини ажратишдан аввал мамлакатдаги макроиқтисодий ҳолат, шу жумладан Давлат қарзига хизмат кўрсатиш хатарлари таҳлил қилинди. Таҳлил натижаларига кўра, ОТБ томонидан Республика Давлат қарзи барқарор ва хатарлар паст даражада деб баҳоланган.