Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

"Осиб қатл этиш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас"

"Осиб қатл этиш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас"

Эрон норозилик намойиши иштирокчиларини осиб қатл этишни режалаштирмаяпти ва бундай сценарий ҳатто кўриб ҳам чиқилмайди, деди Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Fox News телеканалига берган интервюсида .

Вазирнинг таъкидлашича, бундай миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

"Осиб қатл этиш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Бу дезинформация кампаниясининг бир қисми бўлиб, унинг мақсади АҚШ президенти Доналд Трампни вазиятга аралашишга ундашдир. Бундай аралашув эса ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин", — деди Ароқчи.

Аввалроқ, Оқ уйнинг Овал кабинетида сўзга чиққан Трампнинг айтишича, АҚШ маълумотларига кўра, Эронда қотилликлар тўхтатилган. Қатл этишлар режалаштирилмаганини айтган эди.

Киритилди: 12:25 15.01.2026. Ўқилди: 3188 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда