Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ошхонадаги ўғрилик: 586 млн сўмлик табиий газ ноқонуний ишлатилган

Ошхонадаги ўғрилик: 586 млн сўмлик табиий газ ноқонуний ишлатилган

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Y.X.” МЧЖ масъул шахслари Фарғона шаҳридаги “С.” номли умумий овқатланиш шохобчасида ошхона ускуналарини тижорат мақсадида газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, жами 586,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 19:00 21.05.2025. Ўқилди: 471 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!