Бугун 16 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Орбан Зеленский билан гаплашмоқчи бўлди, лекин рад жавобини олди

Орбан Зеленский билан гаплашмоқчи бўлди, лекин рад жавобини олди

Венгрия бош вазири Виктор Орбан Киевдан Украина ва Россия ўртасида Рождество пайтида ўт очишни тўхтатиш имкониятини муҳокама қилиш учун Владимир Зеленский билан телефон орқали гаплашишни сўраган, аммо рад жавобини олган.

Бу ҳақда Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто Kossuth радиостанциясининг якшанба кунги дастурида маълум қилди.

Вазирнинг эслатишича, 11 декабрь куни Орбан Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали Россия ва Украина ўртасида Рождество сулҳи ва катта асирлар айирбошлаш имкониятини муҳокама қилган. Шундан сўнг бош вазир Зеленскийга ҳам шундай таклиф қилмоқчи бўлди. "Мен бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазири ва Украина президенти идораси раҳбарига хабар бериб, Виктор Орбан ва Владимир Зеленский ўртасидаги телефон суҳбатига рухсат беришни сўрадим, аммо бизга рад жавобини беришди," - деди Сийярто.

Венгрия ТИВ раҳбари Украинанинг қарорини "дипломатияда мутлақо мисли кўрилмаган ҳаракат" деб атади.

Киритилди: 21:48 15.12.2024. Ўқилди: 428 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!