Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Орбан Европа Иттифоқи номидан Россия билан мулоқот қилиш ҳуқуқига эга эмас

Орбан Европа Иттифоқи номидан Россия билан мулоқот қилиш ҳуқуқига эга эмас

Виктор Орбан Европа Иттифоқи номидан Россия билан мулоқот қилиш ҳуқуқига эга эмас — Европа Кенгаши раҳбари Шарл Мишел.

Аввалроқ бир қанча оммавий ахборот воситалари Венгрия бош вазири Виктор Орбан 5 июл куни Москвага бориши ҳақида хабар берган эди.

"Венгриянинг Европа Иттифоқига раислик қилиши Виктор Орбаннинг Россия билан ЕИ номидан мулоқот олиб бориш ваколатига эга эканлигини билдирмайди. Европа Kенгашининг позицияси аниқ: Россия тажовузкор давлат, Украина эса агрессия қурбони. Украина бўйича ҳеч бир муҳокама Киевнинг иштирокисиз ўтказилмайди", — деб ёзди Шарл Мишел Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Киритилди: 08:58 05.07.2024. Ўқилди: 680 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!