Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Оқ уйнинг 34 ходимида коронавирус аниқланди

A A A
Оқ уйнинг 34 ходимида коронавирус аниқланди

Оқ уй маъмуриятнинг юқори лавозимли мулозимлари ва алоқада бўлган шахслар орасида 34 та коронавирус инфекцияси аниқланди, деб хабар бермоқда АВС Федерал фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ички ҳужжатига асосланиб.

Қайд этилишича, коронавирусга чалинганлар орасида Президент Дональд Трамп, унинг рафиқаси Мелания, давлат раҳбарининг матбуот котиби, сайловолди штабининг директори, Республикачилар миллий қўмитаси раҳбари, президентнинг ёрдамчилари Хопе Хикс ва Стивен Миллер ҳам бор.

Канал таъкидлаганидек, ушбу маълумотлар "Оқ уйда ошиб бораётган инқирозни" тасдиқлайди ва шунингдек, расмийлар вирус тарқалиши ҳақидаги маълумотларни тўсиб қўйишга ҳаракат қилганлигини кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, Трамп ва Меланиянинг касаллиги ҳақида ўтган ҳафта маълум бўлган эди. Жума куни у касалхонага ётқизилди ва душанба куни у касалхонани тарк этди. Оқ уйда соғайишни давом эттирмоқда.

Киритилди: 09:57 08.10.2020. Ўқилди: 2181 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар